Самарқандда 16 ёшли қиз 40 ёшли эркакдан 1500 долларни товламачилик йўли билан олаётганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 16 ёшли Амина 40 ёшли Темур билан гаплашиб юрган. Кунларнинг бирида Амина Темурга 1500 доллар бермасанг мен билан гаплашиб юрганингни оила аъзоларинга айтаман деб қўрқитган.
Амина 19 апрель куни соат 21:30да айтилган пулни олаётганда ушланган. Ҳолат бўйича ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.