Тошкентда йигит 5та қизга товламачилик қилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, тошкентлик йигит вояга етмаган қиз билан телеграмда танишиб қолган. Шундан сўнг йигит қиздан ялонғоч ҳолдаги сурати ва видеосини қўлга киритган. Сўнгра йигит ушбу лавҳаларни тарқатиб юбориш ҳамда дискка ёзилган вариантини қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган. Қўрқиб кетган қиз 4 миллион сўмлик узугини йигитга тақдим этган. Шундан сўнг йигит телеграмда яна 4та қизни шу усулда алдаб, пул ундирган. Сўнгги пайтларда йигит ови бароридан келавермагач яна ўша вояга етмаган қиз билан боғланиб, 450 доллар талаб қилган.
Қиз бу сафар ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва йигит пулларни олаётганда ушланган. Вазирлик маълумотида ҳолат юзасидан суд бўлиб ўтгани маълум қилинган. Лекин йигитга қандай жазо тайинлангани очиқланмаган.