Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 63 ёшли отахон жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўтган йилнинг 15 сентябрь санасида отахон тумандоши У. ва Р.ни 30 минг сўмга шаръий никоҳдан ўтказган. Ҳолат аниқлангач отахонга нисбатан ҳукм ўқилган. Унга 1 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
Маълум қилинишича, отахон 2020 йилнинг 6 августилда ҳам айни шундай ҳаракати учун БҲМнинг 5 баробари миқдорида жаримага тортилган бўлган.