Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган ҳодиса видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 26 апрель куни туманда ходимлар хизмат вазифасини олиб ҳаракатланиб келаётган Дамас уларни кўриб кескин бурилиб, йўналишни ўзгартирган. Ходимлар ушбу ҳолатдан шубҳаланиб Дамаснинг ортидан етиб олган ва текширилганда ҳайдовчи маст бўлган. Шундан сўнг ходимлар ҳайдовчини экспертизага олиб бормоқчи бўлганда у қаршилик кўрсатган ва ходимларни ҳақорат қилган. Тиббий кўрик натижасида ҳайдовчи ростан ҳам мастлиги маълум бўлган ва машина жарима майдончасига қўйилган.
Вилоят ИИБ ходимларнинг ҳаракатлари текшируви ўтказилишини маълум қилди.