Хоразм вилояти Янгибозор туманида фуқаро танишини бир кечага 1 млн сўмга баҳолади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 апрель куни 36 ёшли Юлдуз 33 ёшли таниши Светланани 1 млн сўмга баҳолаб, шартли мижозга бир кечага бераётганда ва пулларни олаётганда ушланган.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 135-моддаси 1-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.