Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги “Обод турмуш” маҳалласи “Шоншуҳрат” кўчасидаги 2 қаватли уйдаги хонадонда газ портлади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
“Hududgaz Toshkent” томонидан ўтказилган текширув давомида портлашга хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, содир бўлган портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.