Тошкент шаҳрида 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 26 апрель куни Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. ЙТҲда «ЗИЛ», «КамАЗ», Cobalt ва Spark автомобиллари иштирок этган.
Ушбу ҳодисага Spark ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ушбу воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинди.