Аввалроқ Нукусда 21 ёшли ўзини сувга ташлагани ва уни Миллий гвардия ходимлари кўриб қолиб, қутқаргани ҳақида ёзган эдик. Хабар қилинишича, қизнинг нима сабабдан бундай йўл тутгани маълум қилинди.
Келтирилган сабабда қизнинг оиласида ҳеч қандай жанжал бўлмагани, унга тазйиқ бўлмагани айтилган. Лекин у таниш ўртоғи билан гап тортишиб қолгани учун жонига қасд қилмоқчи бўлгани ойдинлашган.
Ҳозирда қизнинг аҳволи яхши экани ва у уйидалиги айтилмоқда. Қиз Нукусда оиласи билан яшайди. У 2017 йилда ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган бўлган.