Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида иккита қишлоқ аҳолиси бир-бири билан муштлашди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, жанжал иккита қишлоқ ҳайдовчлилари ўртасидаги келишмовчиликдан бошланган. Сўнгра ушбу келишмовчилик оммавий жажалга айланган ва Ровот ҳамда Боғонали қишлоқларидан жами 17 нафар фуқаро иштирок этган. Уларнинг 15 нафари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган. Шунингдек, улардан 3 нафари аёллар экани маълум қилинган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.