Тошкент шаҳри Юнусобод туманида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 29 апрель куни соат 00:10 ларда Амир Темур кўчасида 01 А 329 НВ давлат рақамли «Lacetti» автомобилини бошқарган 24 ёшли Р.Жасур катта тезликда келиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.