Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ва йўловчилар эвакуация қилингани сабаби маълум қилинди

Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ва йўловчилар эвакуация қилингани сабаби маълум қилинди
Хабарингиз бор шу йил 28 апрель куни Тошкент метросида навбатдаги кўнгилсиз ҳолат юз берди. Ҳодиса видеоси тармоқларда кенг тарқалиб, унда йўловчилар туннел бўйлаб юрганини ва поезд тўхтаб қолганини кўриш мумкин.

«Тошкент метрополитени» корхонаси ўша куни аслида нима юз берганини очиқлади. Маълум қилинишича, «Буюк ипак йўли» — «5-бекат» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган поезд машинисти «Миллий боғ» ва «Novza» бекатлари оралиғидаги йўлда контакт рельсларни қувватловчи токоприёмникда учқун чиқаётганини кўриб қолган. Машинист шу заҳоти поездни тўхтатиб, диспетчерга хабар берган ва шундан сўнг йўл электр таъминотдан узилган. Йўловчилар эса «Novza» бекатигача эвакуация қилинган.

Корхона шу орқали салбий вазиятнинг олди олинганини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ва йўловчилар эвакуация қилингани сабаби маълум қилинди