Навоий вилояти Хатирчи туманида ўғил ўз онасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 30 ёшли ўғил бир неча йилдан бери руҳий носоғломлар рўйхатида туриб келган. Кунларнинг бирида йигит уйида чақалоқ йиғисидан жаҳли чиқиб келинойиси билан жанжаллашган ва уларнинг орасига тушган онанинг кўксига эса пичоқ санчиб олган.
Профилактика инспекторининг маълум қилишича, йигит ўша куни дорини керагидан ортиқ истеъмол қилиб юборган ва натижада ушбу ҳолат юз берган.