Бугун ижтимоий тармоқларда аёл калтакланаётгани ва ёш боланинг йиғииси эшитилаётган видео тарқалди. Видео изоҳида ҳодиса Сурхондарё вилоятида содир бўлгани айтилган.
Маълум бўлишича, воқеа Денов туманида шу йил 22 апрель куни содир бўлган. Аёл Қ.С. ички ишларга қўшниси ургани юзасидан мурожаат қилган. Шундан сўнг суд тиббий экспертизаси хулосасида аёл енгил жароҳат олгани аниқланган.
Хабар қилинишича, ҳодиса юзасидан вилоят ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.