Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида қиз номаълум шахс томонидан калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 апрель куни фуқаро Т.Н. номаълум шахс томонидан калтакланган. Қиз ҳокимлик биноси олдида калтакланган. Ҳодиса видеосида қиз ваҳшийларча калтакаланганини, атрофдагилар эса шунчаки томошабин бўлиб турганини кўриш мумкин.
Вилоят прокуратураси Мустақиллик кўчасидаги автошоҳбекатда калтакланган қиз ҳодисаси бўйича ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Жараён улар томонидан назоратга олингани таъкидланди.
Аввалроқ Сурхондарёнинг Денов туманида аёл калтаклангани ҳақида хабар қилган эдик.