Андижон вилояти Асака туманида Лабо ҳайдовчиси тўхтаб турган юк автомашинасига бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 2 май куни соат 14:00ларда содир бўлган. 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Лабо йўл четида турган "Газ-53" русумли юк автомобилига бориб урилган. Ҳайдовчи дарҳол шифо[онага ётқизилган.
Ҳодиса бўйича тарқалган видео изоҳида ҳайдовчи рулда ухлаб қолгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.