Жиззах вилояти Пахтакор туманида эркак хотинини пичоқлади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи Диля турмуш ўртоғи Девид билан жанжаллашиб, фарзандларини олиб отасининг уйига кетиб қолган. Шундан сўнг Диля уйига кийимларини олиб кетиш учун келганида Девид билан жанжаллашган. Бу орада маст ҳолатда бўлган Девид хотинига 27 марта пичоқ урган. Лекин Дилянинг фаол қаршилиги ва унинг эгнидаги кийимларнинг қалинлиги ҳамда пичоқнинг тиғининг қайрилиб кетганлиги ва қўшниларнинг аралашувчи билан Диля омон қолган.
Хабар қилинишича, ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтган ва Девидга 7 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.