Бир соатга кузатув камерасини ўчириб, чигитни талон-тарож қилганлар қўлга олинди

Бир соатга кузатув камерасини ўчириб, чигитни талон-тарож қилганлар қўлга олинди
Жорий йил 21 январь куни «Касби пахта тозалаш» акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси соат 11:56 дан 12:58 гача бўлган вақт оралиғида ишламаган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан корхонада текширув ўтказилди.

Мазкур корхонанинг мансабдор шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, кузатув камерасини бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчириб қўйишган. Бу вақт ичида эса умумий нархи 213 миллион 229 минг 279 сўм бўлган техник чигит сохта ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний равишда корхонадан чиқариб юборилган. Ушбу маҳсулот кейинчалик гуруҳ аъзолари томонидан талон-тарож этилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан «Касби пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришучун вилоят прокуратурасига юборилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бир соатга кузатув камерасини ўчириб, чигитни талон-тарож қилганлар қўлга олинди