Тошкент шаҳри Олмазор туманида шу йил 4 май куни соат 03.00 да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 30 ёшли йигит Ласеттини (давлат рақами 01 А 393 QA) бошқариб кетаётиб тезлик ва бошқарув услубини нотўғри танлаб, йўл шароитини инобатга олмаганлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Воқеа жойида ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлари топилмаган.
Ушбу ҳодиса оқибатида 16 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилган. Унда сезиларли бадан шикастлари аниқланган. Ҳолат юзасидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.