Андижон вилояти Булоқбоши туманида 3 ёшли қизнинг устига қайноқ сув қуйиб, ўлимига сабабчи бўлган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркак уйида ижарада яшаб келган аёлнинг 3 ёшли қизнинг устига қайноқ сув қуйиб юборган. Ҳодиса шу йил 11 январь куни соат 02:00 да содир бўлган. Эркак аёл билан 2020 йил декабрда танишиб қолган ва сўнгра аёлнинг яшашга уйи бўлмагани учун эркакнинг уйидан паноҳ топган. Воқеа содир бўлган куни эса эркак аёлга жинсий алоақ таклиф қилган ва унга рад жавобини олгач боланинг устига қайноқ сув қуйиб юборган ва натижада бола вафот этган. Эркак ўша куни маст ҳолатда бўлгани ҳам айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда эркак жинсий алоқа таклиф қилмаганини, сувни эса беҳосдан оёғи тойиб, тўкиб юборганини айтган. Суд ҳукмига кўра эркак ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан айбли деб топилган ва 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.