Тошкент шаҳрида 14 ёшли бола арзимаган сабаб деб ўзидан 8 ёш катта йигитни пичоқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 1 май куни соат 23:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида содир бўлган. ИИВ Тергов департаментининг маълум қилишича, бола йигитни икки кун олдин у билан саломлашмагани ҳамда ёш бола кўргани учун унинг чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ тиқиб олган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва бола ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.