Тошкентда 87 ёшли аёл қизи ва невараси томонидан калтаклангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда 87 ёшли аёл қизи ва невараси томонидан калтаклангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Кеча ижтимоий тармоқларда қари аёлнинг калтаклангани юзасидан видеохабарлар тарқалди. Унда аёл қизи ва невараси томонидан калтаклангани хабар қилинган эди.

Маълум бўлишича, шу йил 26 апрель куни 1934 йилда туғилган Г.Тоза шифохонага невараси 1983 йилда туғилган Г.Даврон томонидан олиб келинган. Шундан сўнг шифокорлар ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Кейинчалик жабрланувчининг сўзларига кўра аёлни 1964 йилда туғилган қизи Г.Саодат ва 1989 йилда туғилган невараси Г.Севара мунтазам уриб келгани аниқ бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар қилишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, тиббий экспертиза ҳам тайинланган. Унинг натижасига кўра айбдорларга чора кўрилиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 9 май 2021 12:34
    Хеч гап эмас ҚАЙТАР ДУНЁ БУ!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда 87 ёшли аёл қизи ва невараси томонидан калтаклангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди