Сурхондарё вилоятида ҳуқуқ тартибот органи ходими ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари, подполковник Рустам Сирожиддинов ўзини ўлдирган. Ҳодиса шу йил 2 май куни содир бўлган. Манбанинг ёзишича, у ўзини осиб қўйган.
Ҳолат юзасидан ИИБ, прокуратура ўрганиш олиб бораётгани маълум қилинди.