Самарқанд вилоятида қизларни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ борлиги аниқланиб, уларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 7 нафар шахс – 6 та аёл битта эркак республиканинг турли ҳудудларидан келган қизларни 2 йил давомида фоҳишалик қилишга мажбурлаган ва уларга кунига 200 минг сўмдан 500 минг сўмгача пул топиш мажбурияти юкланган. Ачинарли томони, қизлар орасида 18 ёшга тўлмаганлари ҳам бор.
Суд ушбу гуруҳга ҳукм ўқиди. Унга кўра гуруҳ вакиллари 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.