Тошкентда 3та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 2 май куни соат 00:20ларда Мирзо-Улуғбек тумани, ТХАЙ кўчалари чоррахасида содир бўлган. Нексиянинг 29 ёшли ҳайдовчиси қайрилиб олаётганда қарама қарши томондан келаётган 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Каптива билан тўқнашган. Натижада Каптива ағдарилиб, йўл четида тўхтаб турган 59 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Москвичга урилган. Оқибатда Москвич ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. Қолган ҳайдовчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Аниқланишича, Каптива ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.