Навоий вилояти Қизилтепа туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Tracker ҳайдовчиси йўлда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва ағдарилиб кетган. Натижада икки нафар йўловчи воқеа жойида, бир нафари эса шифохонада вафот этган.
Ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди.