Шу йил 6 май кунидан 7 майга ўтар кечаси, соат 01:00-03:30 ларда Андижоннинг Хонобод шаҳрига сел келди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, сел асосан Тейит ва Хидирша МФЙларига катта зарар етказган. Сел оқибатида 700 га яқин хонадонлар зарарланган.
Бошқарманинг маълумот беришича, сел натижасида Қирғиз ариқ каналида тошқин юз берган ва бир оиланинг 8 ва 3 ёшли фарзандлари оқиб кетиб, вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳодисани бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.