Тошкентда Матиз ва йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 7 май куни соат 11:15ларда Нилуфар кўчасида содир бўлган. Матиз келиб урилиши оқибатида авобус ағдарилиб кетган. Ҳодиса енгил автомашина ҳайдовчисининг айби билан содир бўлгани айтилмоқда.
Ҳодисадан сўнг автобуснинг 4 нафар йўловчиси шифохонага етказилган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.