Аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов туманида эркак аёлни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, Хандалов Гулмурод Қаюмова Сарвиноз ва унинг ёш болаларини уй жой масаласида калтаклаган. Вилоят ҳуқуқ тартибот органларининг хабар қилишича, иш судда кўриб чиқилган. Унинг қарорига кўра эркак МЖтКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 50 баравари (12,2 млн сўм) миқдоридаги жарима билан жазоланган.
Уларнинг уй-жой масаласидаги низоси фуқаролик тартибида ҳал қилиниши маълум қилинди.