Тошкентда вафот этган боланинг суратини тармоқларга жойлаб, хайрия учун пул йиққан қиз ушланди

Тошкентда вафот этган боланинг суратини тармоқларга жойлаб, хайрия учун пул йиққан қиз ушланди
Тошкент шаҳрида соҳта хайрия ташкил этган қиз ушланди. Бу ҳақда yuz.uz нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Олмазор туманида яшовчи 26 ёшли қиз уч нафар болаларнинг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаб, уларни даволатиш учун 10 минг доллардан 20 минг долларгача пул кераклигини ёзиб қолдирган. Кейинчалик аниқ бўлишича, суратдаги болаларнинг бири 2021 йил 8 февраль куни Украинада бош мия ўсимтаси касаллиги билан вафот этган бўлган. Яна икки нафарининг эса шахсига аниқлик киритилмаган. Улар интернетдан кўчириб олинган.

Аниқланишича, уларга раҳми келган фуқаролар 5 минг сўмдан 1 миллион сўмгача пластик картага пул ўтказиб берган. Қиз ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (такроран содир этилган фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 9 май 2021 12:20
    Қаерга қараб боряпмиз. Бунчалик тубанлашиб кетаётганимизга жуда ачинаман.
  2. Юсупов Абдурашит 9 май 2021 07:45
    Яхши иш булмапти. Энди одамлар хакикатдан хам ердамга мухтожларга килинган хайрия чакирикларига хам шубха билан карайдилар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда вафот этган боланинг суратини тармоқларга жойлаб, хайрия учун пул йиққан қиз ушланди