Наманган вилоятида мактаб ўқувчиси 36 ёшли аёлни ўлдириб, мурдани каналга ташлаб юборди.
Тергов давомида 31 март куни 2003 йилда туғилган мактаб ўқувчиси марҳумни Тўрақўрғон тумани Қодиробод маҳалласидаги ошхонага олиб бормоқчи бўлган. Йўлда эса аёл ўқувчининг опасини ҳақорат қилган. Шундан сўг ўқувчи аёлни уришни бошлаган. Машина тўхтагач эса аёл қочишга уринган. Лекин ўқувчи унинг ортидан етиб олиб, ерга ётқизиб, болға билан бошига бир неча марта урган. Аёл олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Ўқувчи мурдадан қутилиш учун уни Шимолий Фарғона каналига ташлаб юборган. 17 апрелда мурда каналнинг 4-бўлимида топилган. Тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.