Навоийда аёл қизидан формада келишни сўраган директор ўринбосарини калтаклади

Навоийда аёл қизидан формада келишни сўраган директор ўринбосарини калтаклади
Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 33-сонли мактабда директор ўринбосари калактанди. Бу ҳақда Халқ сўзи онлайн нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қодирова Дилбар Юсуповна 10-синфда ўқувчи Хақназарова Моҳинурнинг онаси томонидан калтакланган. Бунга Қодированинг ўқувчи қиздан формада келишини сўрагани сабаб бўлган. Қизнинг онаси Адизова Хилола Мўминовна директор ўринбосарини мактабнинг фойесида калтаклаган. Шундан сўнг ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолатни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов шахсан ўзи ўрганган. Унинг натижасида директор ўринбосари мактаб ўқувичисига ҳеч қандай босим, шаънига тегувчи ҳаракатлар содир этилмагани маълум бўлган.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 11 май 2021 12:28
    Мана гендер тенглик аеллар муштумзур Танзила Норбоева.
  2. дил 9 май 2021 21:54
    Устоз улуг зот.Лекин баъзи бир устозларнинг огзидан чикаетган гапларни эшитсангиз этиз жимирлаб кетади.Кучадаги шалликилардан колишмайди.Аввал буларнинг узини тарбиялаш керак деб уйлаб коласиз.Якинда узимнинг фарзандим билан хам шундай вокеа содир булди.Кизим 12 еш. 5 -синфда укийди.Танаффус пайтида синф хонасида 4та синфдоши билан югуриб уйнашибди.Буни куриб колган укитувчи болаларни хаммасини енига чакирволиб урибди.иккала юзига ва кулига.Кули кукариб колган.Мен икки кундан кейин курибман кулини.бирор жойга урволдингми деб. сурадим.Шундан кейин менга укитувчиси урганини. айтди.болаларга айтган гапини эээжэшитиб жуда хам дахлим
    1. Хаёт 10 май 2021 10:38
      дил,
      Тугри айтасиз бундай вокеалар жуда куп боляпти айрим укитувчиларни узини тарбия килиш кераг яна кайтараман айримларини
  3. Носиржон 9 май 2021 20:17
    Устозларга булган хурмат каерга йуколди.Бирорта мураббий фарзандларимизга Угри бул.Фохишалик кил.Гиёхванд бул деб тарбия беришмайдику.Хамиша яхшиликка чарлайди. Одамларга нима буляпти шунчалик вахшийлашиб Онгимиз кашшоклашиб тош булиб котиб колиб худбинлашиб Ман манлика берилиб кетдикми.Устоз Ота-Онадан кайинги энг хурмат килинадиган инсонлардир.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда аёл қизидан формада келишни сўраган директор ўринбосарини калтаклади