Тошкент шаҳрида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу сафарги ҳодисанинг якуни ўлим билан тугади.
Гап шундаки, шу йил 10 май куни соат 11.30ларда Янгиҳаёт туманидаги Меҳригиё кўчасида 26 ёшли йигит Спаркни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 33 ёшли фуқарони уриб юборган. Натижада пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Таъкидлаш жоиз, пиёдани уриб юборган ҳайдовчи шу йил 3 февраль куни суд қарорига кўра МЖтКнинг 131 моддаси 1 қисми билан айбли деб топилган ва у транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган бўлган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 2 қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.