Тошкент шаҳрида шу йил 9 май куни кўнгилсиз ҳолат юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўша куни байрам муносабати билан отилган салютнинг бир қисми одамлар устига қулаб, улар орасида чақнади. Ушбу ҳолат акс этган видеода одамлар ҳар жойга қараб қочганини кўриш мумкин.
Мудофаа вазирлигининг ҳодиса юзасидан берган изоҳига кўра, воқеа Олмазор туманининг Зиё ва Шифонур кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Ерга фейерверкнинг ёнмай қолган қисми тушган. Ушбу элемент ерга тушгач ўчирилган ва жабрланганлар йўқлиги ҳамда ёнғин содир бўлмагани айтилмоқда.