МИБ ходимини уйига қамаб калтаклаган наманганлик талаба ҳибсга олинди

МИБ ходимини уйига қамаб калтаклаган наманганлик талаба ҳибсга олинди
Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 18:00 ларда Шўрариқ маҳаллада яшовчи Илҳомжон Эрматов алиментдан бўлган 32 760 000 сўм қарздорлигини ундиришга келган Мажбурий ижро бюросининг Норин туман бўлими давлат ижрочиси Абдуллажон Мамадалиевга тан жароҳати етказган.

Хонадонидаги қўйни хатлашга келган МИБ ижрочисини фуқаронинг ўғли 1993 йилда туғилган Андижон тиббиёт институти 6-курс талабаси Хондамир Турғунов уйида яна буюмлар бор, дея алдаб ижрочини уйига таклиф этган.

Кейин эшикни қулфлаб Абдуллажон Мамадалиевга тан жароҳат етказган. Оқибатда давлат ижрочисининг чап қўл билак суяги синиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хондамир Турғуновга Норин туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-модда, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » МИБ ходимини уйига қамаб калтаклаган наманганлик талаба ҳибсга олинди