Фарғона вилояти Ёзёвон туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса тумандаги А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир бўлган. Ушбу ҳодисада икки оиланинг олти нафар аъзоси вафот этган ва яна тўрт нафар фуқаро шифохонанинг жонлантириш бўлимида экани маълум қилинди.
Ҳокимликнинг хабар қилишича, ушбу ҳодиса водий вилоятларининг масъуллари иштирокида муҳокама қилинган ва йўлларда шундай ҳодисалар содир бўлмаслиги учун керакли чораларни кўриш кераклиги таъкидланган.