Хоразм вилояти Урганч туманида аянчли ЙТҲ содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 6 май куни туман ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 10 синф ўқувчиси Ласеттини бошқариб кетаётиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Дамас билан тўқнашган. Оқибатда уч нафар фуқаро вафот этган. Яна икки киши эса шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.