Маълум бўлишича, шу йил 8 май куни соат 22:10ларда «ВАЗ 21-01» қарама-қарши томондан келаётган «Нексия» билан тўқнашиб кетган. Натижада ҳар иккала машинада бўлган 7 киши жароҳат олиб, вафот этган. Яна икки нафар одам эса шифхонага ётқизилган. Маълум қилинишича, вафот этганлар орасида 1 ва 4 ёшдаги гўдаклар ҳам бўлган.
Таъкидланишича, воқеага «ВАЗ 21-01» ҳайдовчисининг қоидани қўпол равишда бузгани сабаб бўлган.