Андижон вилояти Андижон туманида оилали аёл зўрлангани маълум қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 13 май куни (баъзи манбаларда 3 май деб келтирилмоқда) фуқаро О.О. 102 рақамига қўнғироқ қилиб, уни бир гуруҳ эркаклар зўрлганини айтган. Аёл Қорақолпоқ МФЙдаги дала шийпонида зўрланганини айтган. Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кун нашрининг ёзишича, ушбу ишни содир этганликда 6 киши гумонланмоқда. Улар,
• М.О. 1990 йил Андижон туманида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
• С.А. 1992 йил Андижон туманида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи;
• М.А. 1984 йил Андижон туманида туғилган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
• Ж.М. 1979 йил Андижон шаҳрида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
• Ж.Х. 1985 йил Андижон шаҳрида туғилган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор, хайдовчи;
• А.Б. 1990 йил Андижон шаҳрида туғилган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор, хайдовчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ воқеа иштирокчиси ва унинг яқинлари видеомурожаат қилиб, айбдорлар қонуний жазо олишини сўраган эди. Лавҳа телеграм каналларда эълон қилинган эди. Унда зўрланган аёл турмушга чиққанига эндигина 5 ой бўлгани айтилган.