Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги 6-сонли мактабда содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди. Ҳодиса юзасидан ФВВ маълумот берди.
Хабар қилинишича, ёнғин бугун, 17 май куни соат 10:00лар атрофида юз берган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб бориб, соат 10:40да уни тўлиқ ўчирган.
Ҳодиса натижасида бинонинг иккинчи қавати, яъни 120 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда сабаблар ва зарар миқдори ўрганилмоқда.