Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Бўстон қишлоғида эркаклар бир-бирини тошбўрон қилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 9 май куни соат 21:00 ларда содир бўлган. Ўша куни 25 ёшли Р.Шуҳратжон ва 24 ёшли С.Абдуқаххорлар боғда сув қуйиб юрган 22 ёшли Ю.Миролим ва 36 ёшли Қ.Билолларни кўриб қолиб, улар билан сув устида жанжаллашган. Натижада улар бир-бирига қарата тош отган.
Оқибатда Ю.Миролим ва Қ.Билоллар “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар”и олган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “а” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.