Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 16 ёшли қиз ўзини каналга ташлади. Бу ҳақда Миллий гвардия хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 19 май куни соат 12:30 ларда содир бўлган. Нукусда яшовчи фуқаро Ж.Т. “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган. Миллий гвардия ходимлари эса уни қутқариб қолган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.