Жиззахда юк автомашинасининг тормози ишламай қолди. ЙТҲ оқибатида 8 киши жабрланди

Жиззахда юк автомашинасининг тормози ишламай қолди. ЙТҲ оқибатида 8 киши жабрланди
Жиззах вилоятидаги трассада юк автомашинасининг тормози ишламай қолди. ЙТҲда 8 киши жабрланди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 17 май куни Тошкент-Термиз йўлида содир бўлган. Йўлда ҳаракатланиб кетаётган Howo юк автомашинасининг бирданига тормози ишламай қолган. Шунинг натижасида у олдида кетаётган 4 та енгил автомашинага зарар етказган.

Воқеа содир бўлган туманда хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими эса вазиятга бирданига баҳо бера олган. У хизмат автомашинасида Howo’ни қувиб ўтиб, “мигалка”сини ёққан ҳолда бошқа ҳайдовчилардан машиналарни четга олишни сўраган.

Маълум вақт ўтгач юк автомашинасини тўхтатишга эришилган.

Ҳодиса оқибатида Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятилик 8 нафар фуқаро жабрланган. Уларнинг ҳаммаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига олиб борилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда юк автомашинасининг тормози ишламай қолди. ЙТҲ оқибатида 8 киши жабрланди