Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида маст ҳолатда опасини пичоқлаб ўлдирган қизга ҳукм ўқилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 январь куни опа-сингил бирга спиртли ичимлик ичган. Сўнгра улар бир-бири билан жанжаллашган ва натижада сингил опасини пичоқлаб ўлдириб қўйган.
Таъкидланишича, қиз тегишли моддалар билан айбли деб топилиб, унга 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.