Пойтахт ИИББ подполковниги Тошкент вилоятидаги йўл транспорт ҳодисасига сабабчи бўлди.
Шу йил 16 май куни соат 4:00да пойтахт ИИББ подполковниги ЙТҲ содир этди. Авария гувоҳлари айбланувчи маст ҳолатда бўлганини айтмоқда. Тўқнашув натижасида транспорт воситаси йўловчилари оғир тан жароҳатлари олди. Жабрланувчилардан бири комада экани айтилмоқда.
ИИББда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижасига кўра подполковникнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳозирда ушбу ходим хизмат вазифасидан вақтинча четлатилган.