Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида эркак онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 8 май куни “Кишмиштепа” маҳалласида содир бўлган. Ўғил онаси билан бирга спиртлич ичимлик истеъмол қилиб, сўнгра у билан жанжаллашиб қолган. У тунги 2 ларда онасини пичоқлаб, ўлдириб қўйган.
Терговолди суриштирувлар давомида эркакда соғлиғи билан муаммо бўлгани аниқланган. У иккинчи гуруҳ ногирони экани ва психикаси билан боғлиқ муаммо борлиги айтилмоқда. Бунгача профилактика инспекторлари ушбу нотинч оила билан бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказган. Лекин сўнггида барибир нохуш ҳолат кузатилган.
Ҳозирда Чироқчи туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговолди суриштирув ишлари давом этмоқда.