Тошкентда Спарк ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 2 4май куни соат 04:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 36 ёшли ҳайдовчи Фаррух Ю. Спарк (давлат рақами – 01 Т 814 GB) ни бошқариб кетаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга бориб урилган. Ҳайдовчи шифохонага олиб борилган ва кўрсатилган муолажаларга қармай вафот этган.
ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.