Бугун ижтимоий тармоқларда бир неча автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ видеоси тарқалди. Маълум бўлишича, ҳодиса Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида содир бўлган.
ФВВнинг маълумот беришича, ҳодиса бугун соат 09:30ларда содир бўлган. “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “МАН” русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган. Натижада “Ласетти”, “Кобальт”, “Жентра”, “Нексия-3”, “Матиз”, “Нексия-3” ва “Ласетти” русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Ушбу ҳодиса сабабли “Ласетти” ёниб кетган.
Воқеа оқибатида 5 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган. 4 киши эса шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.