Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди
Аввалроқ Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак зўрлангани ва ушбу ишни содир этганликда 6 киши гумонланаётгани ҳақида ёзган эдик.

Ушбу хабар тарқалгач қатор блогер ҳамда тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли хил хабарлар тарқатилди. Мазкур ҳолат кузатилгандан сўнг Андижон вилоят прокуратураси иш юзасидан расмий баёнот берди.

Унда ҳодиса юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг малакали терговчиси иш юритувига ўтказилгани ва тергов гуруҳи тузилганлиги маълум қилинган.

Ҳолатга алоқадор бўлган барча ашёлар олингани, воқеа жойи бориб ўрганилиб, видеотарсвирга олингани таъкидланган. Керакли экспертизалар тайинлангани, ишга алоқадор барча гувоҳлар сўроқ қилингани ҳамда гумонланувчилар тезкорлик билан аниқлангани қўшимча қилинган.

Вилоят прокуратураси иш юзасидан қатъий назорат ўрнатган ва айбдорларга жазо муқаррарлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга, прокуратура аҳоли орасида асоссиз ва ваҳима келтириб чиқарувчи хабарларни тарқатмасликни сўраб қолган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Илхомжон 26 май 2021 12:52
    биз биламиз конун устуворлиги бу аник, вахимага урин йук
  2. Фаез 25 май 2021 19:23
    Нима бу,шу маълумотми? Узиз укиб курдизми шу езилганни расмий малумотмиш
  3. Мард 25 май 2021 09:57
    Вахимага урин йук чунки Андижон уер
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди