Тошкентда 25 ёшли йигит 31 ёшли қизнинг беҳаё суратларини тарқатиш билан қўрқитиб пуллари ва буюмларини олиб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 19 май куни соат 19:00ларда 25 ёшли А.Атабой 31 ёшли Х.Гулрухдан яна бир марта ҳудди шундай қўрқитиш йўли билан 1 млн сўмини олаётганда ушланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида айнан ўша йигит ўша турдаги қўрқитиш йўли билан 2020 йилнинг апрель ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар қизнинг 80 млн сўмлик “Ласетти”сини ишончнома асосида олганлиги,14 млн сўмлик тилла тақинчоқлари, 42 млн сўм ва 600 долларини олгани маълум бўлди.
Йигитга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.