Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб, йўловчисига “люк”дан бошини чиқаришга русхат берган ҳайдовчи жазоланди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи йигит тўй “кортеж”ида қарама-қарши йўлда ҳаракатланган ва ёнидаги йўловчи “люк”дан бошини чиқариб олган. Йигит ушбу ҳолатни видеога олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.
ЙПХ ходимлари ҳайдовчини аниқлаб, машинасини жарима майдончасига олиб борган.